Голландиялик ҳужумчи Люк де Йонг жорий мавсумда боши билан бешта гол урди ва бу голларнинг барчаси жамоаси учун жуда муҳим вақтда киритлган. У «Барселона»ни «Эспаньол»га қарши дерби учрашувида мағлубиятдан қутқариб қолди, ўтган якшанба куни «Леванте»га қарши ўйиннинг қўшимча дақиқаларида гол уриб, катлонияликларни мағлубиятдан қутқариб қолди.
Голландиялик футболчи ўйинларнинг сўнгги дақиқаларида майдонга тушади ва шу заҳотиёқ «Барселона» учун муҳим голларни киритиб, жамоасига муҳим очколарни тақдим этмоқда.
Айнан де Йонг Европанинг бешта йирик чемпионатида иккинчи қаватдаги энг самарали ўйинчи ҳисобланади. У ўртача ҳисобда ҳар бир учрашувда 1,56 марта бош билан тўп киритган!