Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду томонидан телефони синдирилган «Эвертон»нинг 14 ёшли мухлиси Жейк Хардингнинг онаси Сара Келли «Манчестер Юнайтед»ни танқид қилди.
«Клуб вазиятга нотўғри муносабатда бўлди ва ҳаммасини барбод қилди. Ўғлингизга ҳужум қилган одам билан кечки овқатга борармидингиз? Роналду бўлгани учун боришга мажбур бўлишимиз керак? Ундан қарзимиз йўқ. Биз Манчестерга боришдан бош тортдик, чунки Жейк буни хоҳламади. У Криштиануни кўришни истамайди ва бу ҳақда менга айтди. Полиция вазиятга ҳолис баҳо берсин», - дейди Келли.
Эслатиб ўтамиз, Англия чемпионатининг «Эвертон»га қарши ўйин (0:1) якунига этганидан сўнг, Роналду боланинг қўлига уриб, телефонини синдирган. Кейинчалик маълум бўлишича, 14 ёшли бола аутизмдан азият чекиб келади.