«Челси» бош мураббийи Томас Тухель Чемпионлар лигаси доирасида «Реал» жамоасига қарши бўлиб ўтган учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Лондонликлар 1/4 финалда икки ўйин натижасига кўра мағлуб бўлишди - 1:3, 3:2.
«Мағлубият ҳар доим оғриқли, аммо бундай мағлубиятни қабул қилиш мумкин, чунки бизда афсусланадиган ҳеч нарса йўқ. Биз ўзимиз хоҳлагандек ўйнадик, маҳорат ва характер кўрсатдик ҳамда олдинга боришга лойиқ эдик. Аммо бугун бизга омад кулиб боқмади.
Энг муҳими, ўйинимиз, фидойилигимиз, учрашув режасига риоя қилишимиз, интизом. Буларнинг барчаси энг юқори даражада эди. Мен футболчиларга ишонч билдираман ва улар билан фахрланаман.
Гол уриш ва ғалаба қозониш керак бўлганда бу стадионда ўйнаш осон эмас. Биз кейинги босқичга чиқиш учун лойиқ ўйин кўрсатдик.
Ўтказиб юборилган иккала гол ҳам ҳужумлар бошида тўпни қабул қилиб олганимиздаги қўпол хатолар натижасидир. Тўпни қайтариб олганингиздан сўнг уни йўқотиш энг хавфли ҳолат. Биз бунга икки марта йўл қўйдик.
Афсусланадиган ҳеч нарса йўқ. Рақиб индивидуал маҳорат эвазига улардан унумли фойдаланди ва бу улар учун етарли бўлди. Икки ўйинда жуда кўп муҳим хатоларга йўл қўйдик", - деди Тухель.