«Вильярреал» бош мураббийи Унаи Эмери ЕЧЛ 1/4 финал жавоб ўйинида «Бавария» билан (1:1) бўлиб ўтган ўйин ҳақида фикр билдирди.
“Муҳим нарсага эришиш учун фаворитларни мағлуб этиш керак. 1/8 финалда «Ювентус» устидан қозонилган ғалаба бизга ишонч бағишлади. Ярим финалда имкониятларимиз пайдо бўлиши учун шароит яратишга ҳаракат қиламиз. «Ливерпуль» ҳам «Бенфика» каби ажойиб жамоа. Бизни қизиқарли ўйинлар кутмоқда. Мен жуда хурсандман - муҳим мақсадларга эришдик. Бу катта ўйин бўлди, лекин бугун қандай курашишимизни биринчи ўйин кўрсатди. Биз ҳимояда аъло даражада ўйнадик», - деди Эмери УЕФА расмий сайтига.