Кириш Регистрация

Теннис. Денис Истомин Мексикадаги турнирни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

11 апрель куни Мексикада теннис бўйича “Чалленжер” таснифига кирувчи “Сан Луис Потоси” турнирига старт берилган эди. Ушбу турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин илк учрашувини ўтказди.

Истомин турнирнинг 1/16 финал босқичида бразилиялик Матеус Пучинелли де Алмейдани 6:7, 6:1, 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, ўзбекистонлик теннисчи турнирнинг 1/8 финалига йўл олди.

Денис Истоминнинг кейинги рақиби америкалик Эрнесто Эскобедо бўлади. Айни вақтда, Истомин АТП рейтингида 296, Эрнесто эса 143-ўринни эгаллаб турибди.

“Сан Луис Потоси” турнирининг ғолиби 17 апрель куни аниқланади.

Киритилди: 17:27, 13.04.2022.
Ўқилди: 984 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.