«Барселона» бош мураббийи Хави Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасига қарши Европа лигаси чорак финал жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Тўпни йўқотмаслик устида ишлашимиз керак. Биз мухлисларимиз олдида ўйнаймиз ва бу омил бизнинг фойдамизга ишлайди. Ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас.
Биз «Барселона»миз, энг катта амбицияларга эга клубмиз. Биз ғалаба қозониб, яхши натижаларга эришишимиз керак. Умид қиламизки, Европа лигасида ғалаба қозонамиз - бу клуб коллекциясида мавжуд бўлмаган ягона совриндир», - дея Хавининг сўзларидан иқтибос келтиради УЕФА матбуот хизмати.
«Барселона» ва «Айнтрахт» ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрель куни Каталонияда бўлиб ўтади. Биринчи ўйин натижаси 1:1.