«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Европа лигасининг чорак финали жавоб учрашуви доирасидаги «Лейпциг»га қарши жавоб учрашувидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди. Жамоалар ўртасидаги Германиядаги биринчи ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.
«Лейпциг» — хавфли рақиб. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни хоҳлайди, биз ярим финалга чиқишга ҳаракат қиламиз. Бу ажойиб бўларди, лекин мен ҳеч нарсани башорат қила олмайман. Ушбу босқичдаги ўйинлар ҳар доим бир хилда кечмаган. Имкониятларимиздан максимал даражада фойдаланишимиз керак.
Чемпионат орқали ЕЧЛга чиқишимиз мумкин, аммо ярим финалга чиқсак, Европа Лигаси бош соврини бизнинг устувор вазифамиз бўлади.
«Аталанта» каби жамоалар учун совринларни ютиш осон эмас, шунинг учун биз Европа Лигасида ғалаба қозониш вазифаси қўйилмаган – бу имконият. Биз бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратишимиз ва имкон қадар узоққа боришимиз керак», - дея Гасперинининг сўзларини келтиради Football Italia.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 14 апрель куни Бергамода бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 21:45да бошланади.