Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Катта бўлиш вақти келди, Нагельсманн! «Бавария»нинг ЕЧЛдаги омадсизлигининг сабаби нимада?

Баҳо:
+ | -

Юлиан Нагельсманнинг мураббийлик фаолияти ажойиб саналади. У аллақачон ўзини «Хоффенхайм» ва «Лейпциг» каби жамоаларда ишлаб, ўз даражасида футбол оммасига намойиш этган. Бироқ топ-клубда ҳозирча унинг ишлари унчалик яхши эмас. Шу боис бугун Юлиан Нагельсманн ва «Бавария» ҳақида бироз фикр юритишга қарор қилдик.

2021 йилнинг ёзида Юлиан Нагельсманн «Бавария»ни қабул қилганида, «немис машинаси» Бундеслиганинг барча энг яхшиларини ўз клубида жамлаш стратегиясини ҳисобга олсак, бу жуда мантиқий бўлиб туюлди. Мутахассис «Хоффенхайм»да ўзини зўр кўрсатди, камтарона клубни Чемпионлар лигасига олиб чиқди. Кейин «Лейпциг» билан Нагельсманн «Боруссия»ни чемпионатда четга чиқариб, «Бавария»нинг Германиядаги асосий рақобатчисига айланди.

2020 йилда «Бавария» хориж чемпионатининг қайсидир мураббийини таклиф қилиши ёки Бундеслиганинг энг яхши мураббийи, ёш Нагельсманни тайинлаши мумкин эди. Клуб иккинчи вариантни танлади. «Бавария» ёш мутахассиснинг иқтидорига ишонди, аммо ҳозирча клуб ушбу мураббий билан ўзи хоҳлаган нарсасига эриша олмаяпти.

«Бавария» кетма-кет иккинчи марта Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида мусобақани тарк этди. Нагельсманн бошчилигида эса бу биринчи марта рўй берди. Бир йил олдин, «ПСЖ» билан ўйинлардаги омадсизликнинг сабабини принципиал жиҳатдан тушуниш мумкин эди. Биринчидан, рақиблар сафида топ-футболчилар бор эди, бундан ташқари мюнхенликлар жароҳат олган Левандовскисиз ўйнади. «Бавария» бу мавсумда ҳеч қандай баҳона қила олмайди. Мюнхенликлар энг оптимал таркибда ўйнашди ва уларнинг рақиби унчалик кучли эмас эди. Шунга қарамай, «Бавария» мусобақадан эрта чиқиб кетди.

Унаи Эмери ёш Нагелсманни ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб эта олди. Биринчи ўйинда немислар 0:1 ҳисобида эмас, балки бундан ҳам йирикроқ натижа билан мағлуб бўлиши мумкин эди. Аммо испан клуби ўз имкониятларидан етарлича фойдалана олмади. Албатта, Мюнхенда мезбонлар катта устунликка эга бўлишди, аммо «Вильярреал» анча хотиржам ҳимояланди. Испанлар ўз имкониятини кутишди ва яна кутишди. «Бавария»нинг асосий вақт охирида, концентрация максимал даражада бўлиши керак бўлган вақтда хатога йўл қўйгани, жуда ҳам ажабланарли.

Умуман олганда, «Вильярреал»га қарши ўйин «Бавария»нинг Левандовскининг гол уришига умид қилишдан бошқа режаси йўқлигини кўрсатди. Немислар қанотдан ёки марказ бўйлаб тўпни польшаликка узатишга ҳаракат қилишди, испанлар эса бу пасларга шунчаки тўсиқ қўя олди. Натижада «Бавария»нинг ҳужуми бироз заифлашиб қолди. Нагельсманнинг ўйинни ўзгартира оладиган «B» режаси йўқ эди. Майдонда ўша рақибларни қўрқувга соладиган Сане, Мюллер, Мусиала, Коман, Левандовски ва Гнабри ҳеч нарса қила олмади.

Нагельсманн ўз жамоасини даражасида ўйнашига қўйиб берди, аммо бу етарли эмас эди. У «Хоффенхайм» ва «Лейпциг»да тактик жиҳатдан мукаммал жамоа туза олганди, аммо «Бавария»да мураббий барчасини футболчиларнинг ўзига қўйиб берди. Германия чемпионатида Юлиан шогирдларининг камбэк қилиш маҳорати етарли эди. Бироқ бу — Европа Чемпионлар лигаси ва Эмери «Бавария»ни ҳар жабҳада тўхтата олди.

Нагельсманга кўп нарса топширилди. Бироқ ўша «Лейпциг»да мақтовга сазовор бўлган чорак финал ёки ярим финал «Бавария» учун муваффақиятсизлик ҳисобланади. Гап шундаки, «Бавария» кетма-кет икки йил давомида Чемпионлар лигасининг чорак финал босқичидан чиқиб кетди, ваҳоланки, клуб турнирда ғалаба қозонадиган жамоа ҳисобланади. Келгуси мавсумда мутахассис янги имкониятга эга бўлади, аммо жамоада ўзгариш бўлмаса, «Бавария»нинг турнирда ғалаба қозониши даргумон. Шу билан бирга, Нагельсманн келаси мавсум Левандовскисиз қолиши мумкин, кейин эса, супер тўпурарга боғланиб қолмасдан, қандай натижага эришиш мумкинлигини исботлаши керак бўлади.

Агар Нагельсманн ўзгармаса, ўз устида ишламаса, унинг «яхши мутахассис» мақоми тез орада «топ-жамоаларда ишлай олмайдишган мутахассис»га ўзгартириши мумкин.

 

Киритилди: 23:24, 13.04.2022.
Ўқилди: 2387 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.