Франкфуртнинг «Айнтрахт» клуби бош мураббийи Оливер Гласнер Европа лигаси доирасида «Барселона»га қарши бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
1/4 финалининг дастлабки ўйинида дуранг қайд этилганди – 1:1.
- Биринчи ўйиндан кейин нимани ўргандингиз?
- Биринчи ўйиннинг тўқсон дақиқасини томоша қилдик. Биз кўп ишларни яхши бажардик, аммо ҳимояда бироз концентрация етишмади. Бундан ташқари, самарали бўлиш жуда муҳим бўлади. Бизнинг мисолимиз «Виляьрреал»дир, улар самаралилиги туфайли "Бавария"га қарши дуранг ўйнади. Эртага ғалаба қозонишимиз учун яхшиланишимиз керак.
- Франкфуртдагилар ўйиндан нима кутаётганини биласизми?
- Ҳа. Бу шаҳарда муҳокама қилинадиган ягона мавзу. Улар бизга омад тилаб, табриклашади. Бизни қўллаб-қувватлаш учун Барселонага кўп одамлар келишини биламиз. Улар бизни қўллаб-қувватлаш учун "Камп Ноуг"а келишлари бизга катта ёрдам беради.
- Биринчи ўйинга нисбатан ўйин тизимингиз кўп ўзгарадими?
- Ўйин давомида устунлик қилмадик, аммо баъзи нуқталарда ўйинни назорат қилдик. Биламизки, улар очиқ майдонда ҳужум қилишга ҳаракат қилишади. Бизнинг мақсадимиз амбицияли бўлишдир.
Эртанги баҳс биринчи ўйиндан унчалик фарқ қилади деб ўйламайман. Аниқ нарса, биз ҳимояланмоқчи эмасмиз, чунки 90 дақиқа ҳимояланишни имконияти йўқ. Уларни ҳимояга ўтишига мажбурлашимиз ва ноқулай ҳолга келтиришимиз керак.
- Жавоб учрашуви сафарда бўлиб ўтиши ноқулай эмасми?
- Меҳмонда урилган голларнинг икки баробар қиймати бўлмагани учун шошилинч равишда гол уришимиз шарт эмас. Еврокубоклардаги ўйинларимиз тарихига назар ташласангиз, меҳмонда жуда яхши натижаларга эришганимизни кўрасиз”, - деди Оливер Гласнер.