Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Виктор Кумиков: "Кимга қанақа билмадим-у, ўйин менга ёқди"

Баҳо:
+ | -

Бугун “Андижон” клуби ўз майдонида Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг 2-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубини қабул қилди.

Қизиқарли кечган учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Ўйиндан сўнг, “Андижон” бош мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.

- Кимга қанақа билмадим-у, лекин менга ўйин жуда ёқди. Ҳаммаси яхши бўлди. Кўплаб вазиятларни яратдик, аммо фойдалана олмадик. Ҳаттоки, иккинчи голни ҳам урдик. Нимага ҳисобга олишмади, ҳайронман. Кўрсатган ўйинлари учун ҳамма футболчиларга раҳмат айтаман. Барчаси майдонда ҳаракат қилишди. Суперлига жамоаси билан ўйинда йигитларимиз бироз бўлса ҳам маҳоратини кўрсатишди. Рақиб эса биргина имкониятдан фойдаланиб кетди. Меҳмонларга жиддий ҳужум уюштиришга имкон бермадик.

Бир сўз билан айтганда, учрашувни яхши ўтказдик. Кўриниб турибдики, йигитларимиз максимал даражада ҳаракат қилдилар. Бундан кейинги учрашувларимиз ҳам шундай ўтса, ҳаммаси яхши бўлади.

Мен ўйиндан қониқдим, натижадан эмас. Биз ютишимиз керак эди. Бизга очко муҳим эмас, энг асосийси, гуруҳдан чиқдик. Мана шу натижа. “Сўғдиёна”ни “Янгиер” билан ўзаро ўйини бор. Агар ўша ўйинда дуранг бўлса, биз биринчи ўрин билан чиқамиз. Мабодо, “Сўғдиёна” ютадиган бўлса, биз иккинчи ўрин билан чиқамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз гуруҳдан чиқдик. Ўзинглар ҳам ҳисоб-китоб қилиб кўринглар. Ёки бизни ҳали гуруҳдан чиқмади, деб ўйладингларми?" - деи Кумиков.

Киритилди: 23:25, 14.04.2022.
Ўқилди: 1049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.