Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи сэр Алекс Фергюссоннинг фикрича, келаётган турдаги "Ньюкасл"-"Манчестер Сити" ўйинида чемпионлик масаласи ҳал бўлиши мумкин экан.
Хабарингиз бор чемпионат якунланишига икки тур қолганда иккала Манчестер клуби бир хил очко жамғариб, турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда. Аммо тўплар нисбати "Сити"да яхшироқ бўлгани учун улар карвонбошчилик қилишмоқда.
"Биз душанба куни "Сити"га мағлуб бўлдик. Бу ўйинни эса тезроқ эсдан чиқариб, навбатдаги баҳсга тайёргарчилик кўришдан ўзга иложимиз йўқ",-дейди Сэр Алекс.
"Якшанба куни биз "Суонси"га қарши майдонга тушамиз. Бу пайтга келиб эса "Сити" ўз учрашувини ўтказиб бўлган бўлади. Шундай экан биз учрашув натижасидан хабардор бўламиз ва шунга яраша "Суонси"га қарши тайёрланамиз"
"Аммо "Сити"нинг ўз ўйинини биздан бир кун олдин ўтказиши ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Агар улар ушбу учрашувда ғалаба қозона олсалар, ҳаммаси тамом. Улардан кейинчалик ўзиб кета олмаймиз, деб ўйлайман.", дея Фергюссоннинг сщзларидан парча келтирмоқда АФА расмий сайти