Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Озарбойжон футзал термаси Тошкентга 12 нафар ўйинчи билан келади

Баҳо:
+ | -

Озарбойжон футзал терма жамоаси 3 май куни соат 19:40да Тошкентга етиб келади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Озарбойжон терма жамоаси Тошкентга 12 нафар футзалчи билан келади. Таркиб асосан Нахичеваннинг «Араз» клуби ўйинчиларидан ташкил топган бўлиб, улар орасида футзал бўйича 2010 ва 2012 йилги Европа чемпионатларида иштирок этган футболчилар ҳам бор.

Хусусан, Ризвон Фарзалиев, Намик Мамедкаримов, Виталий Борисов, Ражаб Фаражзода ва дарвозабон Марат Салянский каби футзалчилар 2010 йили Венгрияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида тўртинчи ўринни қўлга киритган терма жамоа аъзолари ҳисобланади. Виталий Борисов, Ражаб Фаражзода ҳам Ризвон Фарзалиев терма жамоанинг Европа чемпионатларидаги тўпурарларидан ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбойжон футзал терма жамоаси 7 майгача Тошкентда йиғинлар ўтказади. Бу йиғин давомида Алесио да Сильва шогирдлари БААда бўлажак футзал бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказишади. 5 ва 6 май кунлари бўладиган баҳсларнинг ҳар иккаласи ҳам «Ўзбекистон» спорт мажмуасида ўтказиладиган ўйинлар 16:00да бошланади.

Ўзбекистон футзал терма жамоасига қарши майдонга тушиши мумкин бўлган озарбойжонлик футзалчилар рўйхати:
Марат Салянский, Ризвон Фарзалиев, Намик Мамедкаримов, Виталий Борисов, Заур Фарзиев, Эльнур Қамбаров, Ражаб Фаражзода, Хатаи Бағиров, Ашраф Алиев, Элнур Замонов, Асқар Аббосов, Зейнал Зейналов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:20, 03.05.2012.
Ўқилди: 5766 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.