Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Вильярреал” ўз қалқонига эга

Баҳо:
+ | -

Европа лигасининг сўнгги мавсумидаги ғалаба ҳамда Чемпионлар лигасининг жорий плей-офф босқичида “Ювентус” ва “Бавария” устидан қозонилган сенсацион ғалабалар туфайли “Вильярреал” футбол аудиториясининг кенг эътиборини тортди. Клубнинг 50 000 аҳолиси бўлган шаҳарда жойлашганлиги жамоага айтилаётган ижобий фикрларни янада кучайтиради.

"Вильярреал"да ўзига хос шахслар жуда ҳам кўп, лекин жамоанинг энг ёрқин ва истиқболли ўйинчиларидан бири бўлган Пау Торрес ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш жоиз.

Пау Торрес "Вильярреал" академиясини тугатган ва бутун фаолиятини ўз севимли клубига бағишлашга қарши эмас. "Вильярреал"нинг ёшлар жамоаларидан ўтиб, Пау бир мавсумни "Малага"да ижара асосида ўтказди, у ерда асосий ўйинчига айланди. Шундан сўнг у ўз она шаҳрига қайтди ва жисмоний ҳолатига жиддий эътибор бера бошлади. 25 ёшли испанияликнинг муваффақиятли натижалари бошқа клубларнинг эътиборини футболчига қаратди. Бироқ Торреснинг ўзи ҳали ҳам она шаҳрини тарк этишга интилмаяпти: “Мен ўз шаҳрим клубида ўйнайман ва бу кўпчиликка бериладиган ҳолат эмас. Мен ўзим бахтли бўлган жойда қолмоқчиман", - дейди футболчи ўтган ёзда янграган миш-мишларга жавобан.

Айни дам Пау Торрес жамоа етакчисига айланган ва уларнинг Альбиоль билан дуели Ла Лигадаги энг ёрқин жуфтликлардан бири ҳисобланади. "Вильярреал" жозибали ҳужумкор футбол кўрсатишни мақсад қилган. Жамоада самарали тўп узатиш қобилиятига эга бўлган марказий ҳимоячи мавжуд. Эмерининг бахтига Торресда бу маҳорат яхши ривожланган. Пау бу мавсум Ла Лигада ўрта (795) ва узоқ (328) паслар сони бўйича етакчи, шунингдек, кутилмаган узатмалар (147) бўйича Дани Пареходан кейин иккинчи ўринда турибди.

Испания терма жамоаси ҳимоя марказида бир қанча иқтидорли ўйинчиларга эга, аммо деярли бир хил савиядаги футболчилар туфайли хавотирлар мавжуд. Пау Торрес терма жамоа таркибида Луис Энрике билан фаол шуғуллана бошлади. Охирги Европа чемпионатида футболчи майдонда 374 дақиқа ўтказди ва уч марта захирадан майдонга қўшилган.

Испанияда “Вильярреал” ҳимоячисидан ташқари “Барселона”дан Эрик Гарсия ва “Манчестер Сити”дан Эймерик Ляпорт вариантлари ҳам мавжуд. Ҳаммаси яхши паслар билан ўйнай олади ва хавфли ҳужумлар бошлашга қодир, бироқ бир қатор футбол мутахассислари ва томошабинлар футболчиларнинг нисбий ўхшашлиги ва ҳимоявий ҳаракатлар сифатидан хавотирда. Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати кўплаб саволларга жавоб беради, шунинг учун биз Испания терма жамоасининг бўлажак турнирдаги ўйинларини интиқлик билан кутиб қоламиз.

Пау Торрес ажойиб истиқболли марказий ҳимоячи. У "Вильярреал" афсонасига айланишни ва бутун фаолиятини ўз клубида ўтказишни хоҳлайдими, бу ноаниқ, лекин ҳар ҳолда, у аллақачон жиддий эътибор талаб қиладиган кучли футболчига айланган.

Киритилди: 22:58, 15.04.2022.
Ўқилди: 897 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.