Садио Мане "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Сенегаллик футболчининг айтишича, "Ливерпуль" тўртта соврин учун курашишга тайёр.
“Биз учун алоҳида кун. Дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирини, ярим финалда ҳам мағлуб этиш жуда муҳим эди.
Учрашувни яхши бошладик. Ҳа, дарвозабон менинг голим билан хато қилди. Биз уни бунга мажбур қилдик. Бу бизнинг услубимиз.
Бизнинг орзуимиз - тўртта соврин, биз бунинг учун курашамиз", - деди сенегаллик.
"Ливерпуль" Англия Лига кубогини қўлга киритди, кубок финали ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди. Улар АПЛда "Манчестер Сити"дан бир очко ортда қолмоқда. Англия футболи тарихида бир мавсумда тўртта совринни қўлга киритган жамоа бўлмаган.