"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник Криштиану Роналдунинг клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“У қолиш ёки қолмаслигини ҳал қилиш мен учун эмас. Криштианунинг шартномасида яна бир йил бор. Бу қарорни янги мураббий директорлар кенгаши билан биргаликда қабул қилиши керак.
У бугун ва “Тоттенхэм”га қарши ўйинда бундай учрашувларда ўзгаришлар қила олишини кўрсатди. Роналду тарихдаги жуда кўп гол рекордларни янгилагани бежиз эмас”, - деди Рангник.
Маълумот учун, кеча, 16 апрель куни португалиялик футболчи Англия Премьер-лигасининг 33-туридан ўрин олган “Норвич”га (3:2) қарши ўйинда хет-трик қайд этди.