Испаниянинг AS нашри хабарига кўра, "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Сейду Кейта Испания кубоги финалидан сўнг жамоани тарк этига қарор қилган.
Бильбаонинг "Атлетик" клубига қаршик ечадиган учрашув унинг каталония клуби сафидаги сўнгги учрашув бўлиши кутилмоқда.
Айни пайтда футболчи каталонияликлар билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилгани ҳақидаги хабарлар мавжуд.
У кубок финали якунига етгач эркин агентга айланади ва истаган жамоаси сафига бориб қўшилиши мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, малилик футболчини қўлга киритиш учун Италиянинг "Милан" клуби асосий номзод бўлиб турибди.