Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Навбаҳор" - "Нефтчи". Ўзаро ўйинларда қайси жамоа устун? (Превью)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичи, 3-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Фарғонанинг  “Нефтчи” жамоасини қабул қилади.

Мамлакатимизнинг энг совриндор клублари қаторидан жой олган мазкур жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги тарихидаги натижаларига назар соладиган бўлсак, “Навбаҳор” биллур совринни 3 марта – 1992, 1995 ва 1998 йилларда қўлга киритган ҳамда 1993 йили финал иштирокчисига айланиб, ҳал қилувчи баҳсда “Пахтакор”га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган.

“Нефтчи” эса 2 марта – 1994 ҳамда 1996 йилларда Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ҳамда ушбу мусобақанинг 5 карра (1997, 1998, 2001, 2002, 2005) финалчиси ҳисобланади.

Эътиборлиси, фарғоналиклар Ўзбекистон кубогининг ҳал қилувчи баҳсида тўрт марта “Пахтакор”дан, бир марта “Навбаҳор”дан мағлубиятга учрашган.

1998 йилги Ўзбекистон кубоги финалида жамоамиз “Нефтчи”ни Шуҳрат Раҳмонқулов (38) ҳамда Анвар Солиев (51)нинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Ўзбекистон кубогининг 3 карра соҳибига айланган ҳамда биллур соврин “Навбаҳор”га абадий сақлаш учун топширилган.

Ушбу клублар Ўзбекистон кубоги ўйинларида ўзаро 14 марта рўбарў келишган. Мазкур учрашувларнинг 8 тасида “лочинлар”, 4  тасида эса фарғоналиклар ғалаба қозонишган ва 2 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати – 24 -15 жамоамиз фойдасига.

Таъкидлаш жоизки, ушбу жамоалар Ўзбекистон кубогининг ярим финали доирасидаги ўйинларда 5 марта (!) тўқнаш келишган. Шунингдек,  2 марта нимчорак финал ва бир марта финалда беллашишган.

 Жамоаларнинг Ўзбекистон кубоги доирасидаги барча учрашувлари натижалари:

1992 йил. Ярим финал

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:2

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1   

1993 йил.Ярим финал

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 1:0

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:1

(Изоҳ: Меҳмонда урилган гол ҳисобига финалга “Навбаҳор” йўл олган).

1994 йил. Ярим финал

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:0

1995 йил. Ярим финал

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 2:2

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 5:0

1997 йил. Ярим финал

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:2

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0

1998 йил. Финал

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:0

2017 йил.Нимчорак финал

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:0

“Навбаҳор” – “Нефтчи” – 2:1

(Изоҳ: Меҳмонда урилган гол ҳисобига чорак финалга “Нефтчи” йўл олган).

2019 йил. Нимчорак финал

 “Навбаҳор” – “Нефтчи” – 3:1.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Нефтчи” учрашуви 18 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:15 да старт олади.

Киритилди: 23:19, 17.04.2022.
Ўқилди: 1433 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.