Лионель Мессининг Франция чемпионати ўйинида урган иккита голи ҳисобга олинмади.
Лига-1 32-тури доирасида "ПСЖ" "Парк де Пренс" стадионида "Марсель"ни қабул қилмоқда (2:1, танаффус).
Биринчи бўлимда аргентиналик футболчининг киритган иккита голи офсайд туфайли бекор қилинди.
Биринчи вазиятда Нуно Мендеш чап қанотда узатган тўпни Месси яқин бурчакка аниқ зарба бериб, гол урди. Бироқ маълум бўлишича, португалиялик футболчи бу вақтда офсайдда эди.
Иккинчи вазият эса 41-дақиқада юзага келди. Месси дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, узоқ бурчакка йўллаган зарбаси орқали гол урди, бироқ аргентиналик футболчи тўпни қабул қилганда ўйиндан ташқари ҳолатда эканлиги маълум бўлди.