Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Диёр Имомхўжаев Лига кубоги заруриятини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Шу билан ФИФА кунлари 30 май санасида старт олади ва Осиё чемпионатининг саралаш учрашувларига қўшилиб, 14 июнга қадар давом этади.

1 июнь У-23 Осиё чемпионати старт олади. Ўзбекистон мезбонлигидаги мусобақа 19 кун давом этади. Мана шу даврда айрим футбол клубларимизда машғулот ўтказишда ҳам муаммолар кўзга ташланиши мумкин.   

7-25 сентябрь кунлари Осиё ўйинлари бор. Темур Кападзе йигитлари катта эҳтимол билан унда иштирок этади (шу ерда эҳтимол сўзи ўрнига аниқ бирор нарса бўлса янада яхшироқ бўларди).

Эътибор қилсангиз, футбол ўйнаш учун энг қулай саналарда Суперлига клубларида у ёки бу кемтиклар, танаффуслар юзага келади. Шу сабабли ҳам Лига кубоги қайтади. Танаффус вақтида футбол клублари келишиб ўртоқлик ўйинлари ўтказаверади (мухлислар учун эмас, жамоа тайёргарлигини ушлаб туриш учун). Биз эса буни каттароқ майдонларда, мухлислар қаршисида, расмий кўринишда ва бошқа даражада ўтказишимиз мумкин. Бундаги шиддат ҳам фарқ қилади. Бунда қатор умидлиларга имкониятлар берилади ва ҳоказо.

Бизга мос тақвим қўшни республика жамоаларига мос келадими ёки йўқ — айтиш қийин. Бу мавзуда улар билан фикр алмашамиз. 2023 йилдан бошлаб эса қўшнилар билан бамаслаҳат тақвим қилиб, мусобақа географиясини янада кенгайтириш режамизда бор. Марказий Осиё катта куч ва биз биргалашиб катта ишлар қила оламиз.

Агар шу йилнинг ўзидаёқ Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ёки Туркманистон клубларидан мусобақада иштирок этиш учун қизиқиш бўлса, улар учун эшигимиз очиқ. Биз иштирокчи мамлакатлардан футбол ҳакамларини ҳам ўйинларга жалб қилишни режалаштирганмиз. Муҳими бошлаб олиш. Қолгани Ўзига таваккал.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 08:32, 18.04.2022.
Ўқилди: 1865 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3140]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2026]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1777]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1755]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1636]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1425]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1411]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1369]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1288]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик