Ўзбекистонда Европанинг машҳур клублари академияларининг бўлими очилганига кўп бора гувоҳ бўлганмиз. Бироқ иш одатда тақдимот ва матбуот анжуманларидан нарига ўтмай.
Машҳур клублар академияларининг аслида ўз филиаллари билан қандай ишлашини «Барселона» мисолида кўриш мумкин. Каталония пойтахтида «Барселона» академиялари жаҳон кубоги старт олди. Пандемиядан кейинги биринчи турнирда 15та мамлакатдан чақирилган 6-14 ёшли 1150 нафар бола иштирок этади. Каталонияда «Барса»нинг бутун дунёдаги 26та академиясига қарашли жами 104та жамоа йиғилган. Улар қаторида Майами, Орландо, Мехико, Будапешт, Йокогама ва Ар-Риёд, шунингдек, Иорданиядаги академиялар вакиллари илк марта қатнашишади.
Айтганча, айнан Ар-Риёд академияси таркибида мусобақага Ўзбекистон вакили (тарихда биринчиси эканлигини тахмин қилиш учун асос бор) - дарвозабон Имрон Абдуллаев ҳам йўл олди. У айни пайт Саудия Арабистони футбол федерациясида Ҳакамлар департаменти раҳбари лавозимида ишлаётган таниқли мутахассиси Фарҳод Абдуллаевнинг ўғлидир.