Журналист, спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев "Барселона"да содир бўлаётган сўнгги воқеаларга ўз фикрини билдирди.
"Барселона" уйида "Кадис"га 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Инқироз? Хави эплолмаяпти? Стоп. Отни қамчиламай турайлик. "Барса" тўртликка кирармикан деган савол актуал бўлиб турганига ҳали кўп вақт ўтмади. Хави узоқ муддатли лойиҳа. Ярим мавсумда кризис ҳолатидан чемпионга айлантириш талабини қўйишга уялган бўлса керак раҳбарият ҳам. Шундаям мухлисларга сал умид бағишлашгача олиб борди. Хатолар ҳозир норм. Талаб кейинги мавсум қўйилади. Қолаверса, "Кадис" ўзи шунақа, топларни қийнаб туради.
Фақат бир нарса, "Айнтрахт" воқеасида Хави меҳмон мухлислар керагидан кўпайиб кетгани, бу натижага таъсир қилгани, жамоага руҳий босим бўлгани, бунда клуб ҳам айбдорлигини айтибди. "Барселона" ҳар қайси стадионда, ҳар қанча мухлис билан, муаммоларга қарамай "Айнтрахт"ни ютиши шарт. Ютқаздими, мураббий буни ўз зиммасига олиши керак. Қоидаси шу.
Бошқа савол йўқ, Хави яхши ишламоқда."