Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Иммобиле А Серияга ўз номини ёзишга ҳаракат қилади

Баҳо:
+ | -

«Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле аллақачон А Серия афсонасига айланган. У 20 аср рекордларини янгилаб, тарихдаги энг яхши тўпурар бўлишни мақсад қилган.

Ўтган турда «Лацио» ўз майдонида «Торино» билан дуранг ўйнади - 90-дақиқага келиб, италиялик форвард жамоасига 1 очко келтирган. 

Бу гол Иммобиле учун жорий мавсумдаги 25-си бўлди ва Чирони тўғридан-тўғри тарихдан жой олишига сабабчи бўлди.

Гап шундаки, «Лацио» ҳужумчиси учинчи мавсумдан бери 25 та гол уриб келмоқда: бунгача Иммобиле 2017/18 ва 2019/20 йилги мавсумларда бу маррага эришган эди. Унгача бор-йўғи иккита футболчида уч марта кетма-кет шундай натижага эга бўлган: «Интер» аъзоси Иштван Ньерш (1948-51 йилларда) ва «Милан» вакили Гуннар Нордаль (у 40 йилларнинг охири ва 50 йилларнинг бошларида 5 марта шундай мавсум ўтказган).

Ўтган 70 йил давомида А Серияда бунчалик кўп гол урган ҳужумчи бўлмаган. На Златан, на Лука Тони, на Тотти, на Дель Пьеро, на Шевченко, на Креспо – ҳеч ким уч хил мавсумда 25 дан ортиқ гол ура олмаган.

Иммобиле А Серия тарихидаги энг яхши тўпурар бўлиши мумкин.

Бунинг учун у ўз иштиёқини сусайтирмаслиги керак. Иммобиленинг бошқа ютуқлари ҳам талайгина. Масалан, 2019/20 йилги мавсумда у «Олтин бутса»ни қўлга киритди. 2000 йилларнинг ўрталарида А Серия ҳужумчиларидан фақат Лука Тони ва Франческо Тотти ушбу совринни олган холос.

А Серия тарихидаги энг сермаҳсул мавсум ҳам Чиро билан содир бўлди, 36 гол. Гонсало Игуаин ундан олдин шундай натижани қайд этган эди.

Айни дамда Иммобиле 180 та гол билан А Серия тўпурарлари рейтингида 14-ўринда бормоқда. Ундан юқорироқда бугунги фаол ўйинчилар йўқ. Шундай экан, Чирода лидерлик учун ҳали имконият мавжуд.

Шуни таъкидлаш керакки, Тотти 618 учрашувда 250 та гол урган, Чиро Италия чемпионатида атиги 288 ўйин ўтказган холос. Умуман олганда, ушбу тўпурарлар рўйхатининг кучли йигирматалигида 300 дан кам учрашув ўтказган атиги иккита ўйинчи бор - Иммобиле ва Нордаль (умумий рейтингда 3-ўрин, 291 ўйин ва 225 гол). Шунингдек, улар энг яхши ўртача кўрсаткичга ҳам эга - Чиро учун ҳар бир ўйинга 0,63 гол тўғри келади, Гуннар учун эса 0,77 гол.

Айнан Нордаль хет-триклар сони бўйича А Серия пешқадами ҳисобланади, унда аллақачон 17 та хет-трик мавжуд. Иммобиле бир учрашувда бор-йўғи 7 марта 3 тадан гол урган холос. Бу борада Марко Ван Бастенда 8 та, Филиппо Инзагида эса 10 та хет-трик бор. Чиро «Лацио»да ўртача ҳар мавсумда 24,6 гол уради.

Февраль ойида Иммобиле 32 ёшга тўлди - бу италиялик ҳужумчилар учун энг гуллаган ёш ҳисобланади. Тотти 41 ёшгача, Ди Натале, Лука Тони ва Филиппе Индзагилар 39 ёшгача футбол ўйнаган. Ҳозирги А Серияда 35 ёшгача бўлган футболчилар дарҳақиқат кўпроқ.

Иммобиленинг ўзи тез орада бутун эътиборини фақат клубдаги фаолиятига қаратиши мумкин - «Лацио» ўз ҳужумчиниси яхши кўради, аммо Италия мухлислари Чирони 2022 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборганидан сўнг асосий айбдор қилиб қўйишган.

Кўп танқидлардан сўнг ҳужумчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлади, деб хабар беради La Republica. Чиро ўзи билвосита бундай фикрлар ҳақиқатан ҳам мавжудлигини тасдиқлади.

Иммобиле «Торино»га қарши ўйиндан сўнг: "Мен терма жамоада ўйнашни давом эттираманми ёки йўқми ҳали бир қарорга келганим йўқ. Танқид футболнинг бир қисми. Мен буни тушунаман ва қабул қиламан. Лекин асоссиз нафратга чидай олмайман. Мен танқидга лойиқ бўлсам, буни қабул қиламан, лекин баъзи одамлар нафрат уйғотишни яхши кўрадилар», — деб айтиб ўтди.

Иммобиле ҳозирча терма жамоада ўйнаш ҳақида бир қарорга келгани йўқ. У Роберто Манчини билан гаплашиши керак. Мураббий сўнгги йиллардаги энг яхши италиялик ҳужумчини терма жамоани тарк этмасликка кўндиришга ҳаракат қилади.

Киритилди: 09:09, 19.04.2022.
Ўқилди: 991 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.