Португалиянинг "Бенфика" жамоаси ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчилари билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Унга кўра, португал клуби ёзда Дарвин Нуньес, Гонсало Рамос ва Рафа Силвани сотиш орқали 150 миллион евро даромад топмоқчи.
Аввалроқ улар ҳужумчи Дарвин Нуньес трансферидан 80 миллион евро ишлаб олишни режалаштиргани маълум бўлганди.