Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Диёр Имомхўжаев: «Андижон» келажакда Германиянинг «Байер» клубини ёдга солиб туришидан умидвормиз»

Баҳо:
+ | -

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан кўришдик ва «Андижон» клуби масаласида гаплашдик. Бунда 3 та масала кўтарилди:

— «Андижон» клубининг молиявий ҳолати билан боғлиқ масала;

— ««Соғлом авлод»» стадиони прожекторларини 2000 люксгача кўтариш масаласи;

— «Соғлом авлод» стадиони дренажи ҳамда газонини халқаро стандартга мослаштириш масаласи.

Насиб бўлса, барча масала ижобий томонга ҳал бўлди. Катта футболни давлат бюджетидан халос қилиш ҳамда хусусий тадбиркорга шароит яратиб бериш орқали вилоят футболини янги босқичга олиб чиқиш биздаги асосий масала ҳисобланади. Бу борада вилоят ҳокимига ўз таклифимизни билдирдик ва Абдураҳмонов бу йўналишда бизни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Бир масалага аҳамият бериш керак. Вақт ўтиб, Ўзбекистондаги барча футбол клублари барибир хусусий сектор қўлига ўтади. Президент фармонида ҳам бу ҳолат акс этган. Шундан келиб чиқиб, биз 2030 йилни кутиб ўтиришимиз эмас, босқичма-босқич шу йўналишда одимлашимиз керак. «Турон» футбол клубидан кейин «Андижон»нинг ҳам олдинга юраётгани ёқимли. Режамиз бўйича 2023 йилдан бошлаб «Андижон» футбол клубининг давлат бюджетига оғирлиги тушмаслиги керак. Мана шу 1 йил ўтиш даври бўлади, қолганига тадбиркор клубни ўзи амаллашга ҳаракат қилади. «Андижон» келажакда Германиянинг «Байер» клубини ёдга солиб туришидан умидвормиз.

Бизнингча, мана шу қийин даврлар ўтса, бугунги «Турон» ва бугунги «Андижон» яқин 5 йилликнинг энг нормал командалари бўлади. Босқичма-босқич қолганлар ҳам шу йўналишга ўтади. Муҳими 50-60 млрдлик сметаларни тасдиқлаш эмас, меҳнат билан топилган 10-15 млрдни ақл билан сарф қилиш, инфраструктура ҳамда болалар футболини асосий планга олиб чиқиш. Шунинг учун ҳам ПФЛ «Турон» ва «Андижон»га ҳурмат кўзи билан қарайди ҳамда бундай жамоаларни футболимиз эртаси деб ҳисоблайди. Мана шу клублар миллионлар ўйини ривожига ҳаммадан кўпроқ ҳисса қўшяпти.

P.S. Тўрт йил аввал «Андижон»да футболни жонлантириш учун реал ҳаракатлар бошланган, «Соғлом авлод» стадионида иш қайнаганди. Бироқ футболни чўнтак қилиб олган одамлар сабаб, вилоят катталари футболдан безиб кетган. Биз ҳолатни, принципларимизни ва режаларимизни Абдураҳмоновга тушунтирдик. Бугунги учрашув учун вилоят ҳокимига миннатдорчилик билдирамиз.    

Кеча юздан зиёд андижонлик футбол мухлислари клуб тақдири билан қизиқиб, саволлар ёғдирди. Футбол мухлисининг клубга энг катта ёрдами — чипта сотиб олиб ўйинга кириш ҳамда ҳар қандай вазиятда ҳам ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш. Бу футболдаги энг оддий маркетинг. Сиз сарф этаётган 15 минг сўм клубга энг катта ёрдамдир. Ишонамизки, «Соғлом авлод» келаси ўйинларда мухлислар билан тўлиб тошади.

Диёр Имомхўжаев

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 13:46, 20.04.2022.
Ўқилди: 2071 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.