"Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер АПЛнинг 2-турида кетма-кет гол урди.
Ҳужумчи "Арсенал" билан ўйиннинг 17-дақиқасида ҳисобни тенглаштирувчи гол муаллифи бўлди.
Чемпионатдаги сўнгги 2 ўйинда немис учта гол уришга муваффақ бўлди. Бунгача унинг лигадаги голсиз серияси 9 ўйиндан иборат бўлаётган эди.
Шунингдек, барча мусобақалардаги сўнгги 4 учрашувда Вернер ҳисобида 4 та гол борлиги ҳам эътиборга лойиқ.