44 ёшли британиялик мутахассис Эдди Хау қўл остидаги "Ньюкасл" ўз уй стадиони - "Сент-Жеймс Парк"да АПЛ 30-тур доирасидаги ўйинда "Кристал Пэлас"ни қабул қилиб (1:0), ўзи иштирок этган кетма-кет олтинчи ўйиндаги ғалабасини қўлга киритди.
OptaJoe маълумотига кўра, худди шундай серияни "ҳаккалар" 2006 йил апрель ойида сер Бобби Робсон бошчилигида ҳам амалга оширишган.
Шу билан бирга, таъкидланишича, "Ньюкасл" 2022 йилда 9 та ғалабага эришган, бу бутун бошли ўтган мавсумдаги ғалабалардан (8) кўпдир.