Кириш Регистрация
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи
11/12 15:00 Гамба Осака 2-0 Ратчабури
11/12 15:00 Теп Хань Нам Динь 9-0 Истерн
11/12 17:15 Бейжинг Гуоан 1-2 Макартур
11/12 17:15 Тай По 1-0 Конган Ханой
11/12 17:15 Патхум Юнайтед 0-2 Тампинес Роверс
11/12 17:15 Кая-Илоило 0-1 Поханг Стилерс
13/12 00:45 Лечче - Пиза
13/12 01:00 Реал Сосьедад - Жирона
13/12 18:00 Атлетико - Валенсия
13/12 19:00 Торино - Кремонезе
13/12 20:00 Челси - Эвертон
13/12 20:00 Ливерпуль - Брайтон
13/12 20:15 Мальорка - Эльче
13/12 22:00 Парма - Лацио
13/12 22:30 Бёрнли - Фулхэм
13/12 22:30 Барселона - Осасуна

Расман: «Манчестер Юнайтед» Эрик тен Хаг бош мураббийликка тайинланишини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Аякс» бош мураббийи Эрик тен Хаг «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолади. Бу ҳақда манчестерликлар матбуот хизмати маълум қилди.

Манкунианликлар нидерландиялик мураббий билан 2025 йил июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Битимда шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган.

Тен Хаг 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб «қизил иблислар» бошқарувига ўтади. 52 ёшли мутахассис ҳозирда «Аякс»да фаолият олиб бормоқда. «Манчестер Юнайтед» мураббий учун Нидерландия жамоасига 2 миллион евро товон пули тўлайди.

«Аякс» тен Хаг бошчилигида 2 мартадан Нидерландия чемпионлиги ва Нидерландия Кубогини қўлга киритган, бир марта Суперкубокда зафар қучган. 2019 йилда амстердамликлар Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўйнаган.

Эрик тен Хаг фаолияти давомида «Бавария»нинг иккинчи жамоаси, «Gou Ehed Igls» ва «Утрехт»да ишлаган. «Манчестер Юнайтед» мураббий учун Нидерландиядан ташқарида юқори дивизиондаги илк тажриба ҳисобланади.

«Манчестер Юнайтед» 2021/22 йилги мавсум АПЛда 54 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:11, 21.04.2022.
Ўқилди: 2636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.