Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

“Юниред”нинг словакиялик инвестори жамоасини Суперлигада кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

“Юниред” 2021 йилда Самарқанд чемпиони бўлди. Бироқ Сурхондарё мезбонлик қилган пулка ўйинларида ундан омад юз ўгирди. Клуб учталикка кира олмади.

Шунга қарамай, жамоа ЎзПФЛ эътиборини тортди ва шу йилнинг 9 февраль санасида Диёр Имомхўжаев уни ўрганиш учун Самарқандга борди. Жамоа Биринчи лиганинг минимал талабларига мос келарди.

Жамоани самарқандлик тадбиркор Лазиз Раҳматов ва унинг словакиялик турмуш ўртоғи Люсия Шчипова молиялаштиради. Биз “Юниред”ни мухлисларга яқинроқ таништириш мақсадида жамоа президенти Шчипова билан кичик суҳбат қурдик.

“Кўп йиллар Бирлашган Қиролликда ишлаганман. Турмуш ўртоғим билан ҳам ўша ерда танишганмиз. Оила қурганимизга 14 йил бўлди. Сабина ва Амир исмли икки фарзандимиз бор”, — дейди Люсия биз билан суҳбатда.

“Мен Ўзбекистонни ёрқин келажакка эга давлат деб биламан. Фарзандларим бу гўзал маданият ўчоғида катта бўлишини истайман. Ўзим ҳақимда тўхталсам, жисмоний тарбия бўйича малакали ўқитувчи мақомига ҳамда магистр даражасига эгаман. Биз 2017-йилда Ўзбекистонга кўчиб келдик ва бир йил ўтиб, хусусий мактаблар очишни бошладик”.

Дарҳақиқат, оила Самарқандда инглиз тили ҳамда математикага ихтисослаштирилган 2 та мактаб ва 1 та боғчага эга. Бу соҳалар орасида футбол соғлом турмуш тарзини шакллантириш воситаси. Инвестиция биринчи навбатда таълимга йўналтирилаётгани биз учун энг асосий омил бўлиб хизмат қилди.

Ўзбекистон кубоги ва Биринчи лига ҳақида

“Ўзбекистон кубогининг саралаши жуда яхши ташкил этилди. Мусобақа жамоамиз учун катта мотивация берди. Биз Биринчи лига жамоаларига қарши ўйнаб, улардан нимани кутиш мумкинлигини кўриб олдик”.

“Юниред” саралашнинг илк ўйинида ажойиб камбэк намойиш этди. Уйчининг “Пахтакор-79” клуби илк бўлимда 2 та гол фарқи билан олдинга ўтиб олганди. Иккинчи бўлимда самарқандликлар бунга 4 та гол билан жавоб қайтаришди — 4:2. Кейинги учрашувда “Шаҳрихончи” таслим этилди — 3:2. Бироқ ҳал қилувчи ўйинда “Юниред” Андижоннинг бошқа бир жамоаси “Андижон II”га имкониятни бой берди — 0:1.

“Катта афзаллик шунда эдики, томошабинларга барча учрашувларни онлайн томоша қилиш имконияти яратилганди. Бу жамоаларга кейинги ўйинларга тайёргарликда катта ёрдам берди. Биринчи лига эса эндигина бошланди. Ҳозирча биз ташкилотчилик ишларидан хурсандмиз” — деб фикрида давом этди суҳбатдошимиз.

Про лига йўлланмаси ҳақида

“Менимча, биринчиликдаги рақиблар анча кучли. Мавсум жуда қизиқарли ва кўплаб шиддатли ўйинларга бой ўтади деб ўйлайман”.

“Биз дуч келган энг катта қийинчилик — январда 8 нафар футболчимиз жамоани тарк этгани бўлди. Улардан 6 нафари Суперлигада иштирок этаётган “Динамо” жамоасига йўл олди. Бизда уларнинг ўрнини тўлдириш учун вақт жуда оз эди. Бошқа томондан бош мураббий Алишер Латипов ва унинг ёрдамчиси Сулаймон Абдуллаевнинг қисқа вақт ичида қилган ишларидан мамнунман. Мен жуда оптимист инсонман, мавсум сўнгида жамоам Про лига йўлланмасини қўлга киритади деб умид қиламан”.

Келгуси режалари ҳақида

“Яқин 4 йил ичида Ўзбекистон футболи ва таълимига бир неча миллион доллар сармоя киритишни режалаштирганмиз. Шу асосда Самарқандда Европа стандарти бўйича стадион қуриш ва футбол академиямизни кенгайтиришни давом эттириш ниятимиз бор. Ва албатта, “Юниред”ни Суперлигада кўриш — бош мақсадимиз”, — дея фикрини якунлади Люсия Шчипова.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси “Юниред” футбол клубининг Биринчи лигадаги иштироки омадли бўлишини тилайди. Биз таълим ва спортга инвестиция киритиш истагида бўлган ҳар қандай шахс ёки ташкилот билан ишлашга доим тайёрмиз.

Киритилди: 17:01, 21.04.2022.
Ўқилди: 1128 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.