Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанднинг "Манчестер Сити"га ўтиши бош мураббий Хосеп Гвардиолани 2022/23 йилги мавсум охиригача амал қиладиган шартномасини узайтиришга кўндириши мумкин.
Журналист Гилем Балагуенинг ижтимоий тармоқларида ёзишича, Гвардиола Холанд келса, клубда иложи борича узоқроқ қолишини хоҳлайди. Олдинроқ норвегиялик футболчи АПЛнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкинлиги қайд этилганди.