"Барселона" ҳимоячи Рональд Араухо билан шартномани узайтирди, дея хабар беради журналист Николо Скира.
Манбага кўра, Каталония клуби ва 23 ёшли уругвайлик ўртасидаги янги шартнома 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Қайд этилишича, "кўк-анорранглилар" ва футболчи ўртасида тузилган келишувда товон пули 1 миллиард еврони ташкил қилади.
Қайд этиш жоиз, Араухо жорий мавсум каталонияликлар сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришди.