Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Тимур Кападзе: «Огоҳлантиришлар кўпайиб кетгани майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган «Шўртан» – «Олимпик» (1:1) баҳсидан кейин тошкентликлар бош мураббийи Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ўйин ҳақида.

— Қизиқарли учрашув бўлди. «Шўртан» яхши мураббий ва футболчиларга эга жамоа. Бу ерда ҳар доим футбол муҳити ҳукмронлик суради. Стадион ва майдон ҳам бунга муносиб. Чиройли ва қизиқарли учрашув гувоҳига айландик. Дуранг ўйнаб, кейинги босқичга чиқдик. Бундан хурсандмиз.

— «Олимпик» руҳий жиҳатдан ўйин бошиданоқ «Шўртан»ни ютиб бўлгандек ҳаракатланди. Жамоа шуни ҳисобига гол ўтказиб юбордими?

— «Шўртан» қарши ҳужумда ҳаракат қилди ва табиийки, имкониятидан фойдаланди. Улар қарши ҳужумда бизни жазолашга уринишди. Такрорий ҳолатни кўриб чиқишимиз керак, кейин ким қаерда хато қилгани бўйича хулоса чиқарамиз. Умуман олганда, «Шўртан»нинг режаси амалга ошди.

— Жамоангиз тезкор ўйин кўрсатади. Аммо футболчиларингиз тўқнашувларда овоз чиқариб йиқилишади. Бу машғулот жараёнида йўлга қўйилганми?

—  Йўқ, бу машғулотларда ишлаб чиқилмайди. Балки бу оғриқни ҳис этгандандир. Улар ҳали ёш. Ўйлайманки, бу вақти келиб йўқолиб боради. Бунга ҳакамлар ҳам йўл қўймаслиги лозим. Ҳакамлар ҳар бир бақиришга ҳуштак чалмасликлари жоиз. Агар қоидадан ташқарига чиқилмаса, бунга эътибор бермасликлари ва ўйнашга беришлари керак.

— Натижа баҳсга мос бўлдими?

— Ғалаба учун келгандик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундан ташқари, «Шўртан» ҳам яхши ҳимояланди. Натижага тўхталсак, ҳисоб ўйинга мос бўлди.

— Учрашув огоҳлантиришларга бой бўлди, ўйин якунида четлатиш ҳам кузатилди. Мутахассис сифатида буни қандай изоҳлайсиз?

— Бу майдонда аёвсиз кураш кечганидан далолат беради. Чунки икки жамоа ҳам ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилди. Кўп курашлар бўлгани учун огоҳлантиришлар ҳам кўпайиб кетди. Бу нормал ҳолат, менимча.

— «Олимпик» ўтган ўйинда «Турон»ни йирик ҳисобда (5:1) мағлуб этганди. Мураббий сифатида «Шўртан» билан баҳсда нимадан қийналдингиз?

— «Турон» билан ўйинда бўшлиқлардан унумли фойдаландик. «Шўртан» эса бўшлиқ қолдирмади ва зич ҳимояланди. Йигитларимиз ҳали ёш, маҳорат, тажриба ва техник тарафлама қийналишмоқда. Албатта, улар шу каби ўйинлар орқали ўсиб боришади.

Манба: https://t.me/fcolympicuz
Киритилди: 20:04, 21.04.2022.
Ўқилди: 1002 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.