Кириш Регистрация
13/01 00:45 Наполи 2-0 Верона
14/01 00:45 Монца 2-1 Фиорентина
14/01 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Вильярреал
14/01 22:30 Комо - Милан
15/01 00:30 Брентфорд - Манчестер Сити
15/01 00:30 Вест Хэм - Фулхэм
15/01 00:30 Челси - Борнмут
15/01 00:45 Аталанта - Ювентус
15/01 01:00 Ноттингем Форест - Ливерпуль

Бу номларни эшитганингизда «Арсенал» ёки «Челси»ни эслайсиз

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳамда «Арсенал» ўртасидаги баҳс доимо қизғин кечган. Хоҳ шаҳарнинг ғарбида бўлсин, хоҳ шимолида, бутун дунё Лондон дербисини севиб томоша қилади. Кечаги баҳсни ютиш орқали «Арсенал» ЕЧЛга қайтиш умидларини янада алангалатди. Тўқшнашув АПЛнинг энг савияли дербилари қаторида эътироф этилади. Биз эса ушбу жамоалар шарафини ҳимоя қилган футболчиларнинг айримларини санаб ўтмоқчимиз.

Эмманюэль Пети

Француз футболчиси Арсен Венгер томонидан АПЛга олиб келинади ва жамоанинг 1997-1998 йилги мавсум чемпионлигида муҳим ўрин тутади. Уч мавсумдан кейин, 2000 йилда Пети «Барселона»га йўл олади. Бир йилдан кейин эса «Челси» сафига келиб қўшилади.

Николя Анелька

Венгернинг яна бир топилмаларидан бири, шубҳасиз, Анелькадир. Ҳужумчи 1997-98 йилларда ёш бўла туриб, 9 та гол уришга муваффақ бўлади. Унинг кейинги манзили «Реал» эди. 2008 йилда эса у «Челси» футболчисига айланади. Анелька «аристократлар» сафида 5 мавсум давомида 59 та голга муаллифлик қилган.

Эшли Коул

Қанот ҳимоячиси ўша машҳур «енгилмас мавсум»даги ҳаракатлари билан ҳамманинг ёдида қолган. Аммо 2006 йилда мухлислар қалбини вайрон этиб, «Челси»га сотиб юборилади. Коул «Стемфорд Бриж»да АПЛ ва ЕЧЛ чемпионлигини нишонлайди.

Сеск Фабрегас

«Барселона» тарбияланувчиси «Арсенал»га йўл олади. У ерда янада юқори мавқега эришиб, «Челси»га келади. Албатта, Фабрегасни бутун дунё «Арсенал»даги ўйинлари билан яхшироқ эслайди.

Лассана Диарра

Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси ҳар икки клубда жуда ҳам кам фаолият юритган. У «Челси» таркибида 13 та АПЛ учрашувида қатнашади. «Арсенал»га ўтгач, атиги 7 та ўйинда майдонга туширилган.

Вильям Галлас

Галлас, Эшли Коул «Челси» ўтган йили, «Арсенал» сафига келиб қўшилади. Француз ҳимоячиси тўрт йил давомида юқори даражада ўйин намойиш этади. Аммо соврин қўлга кирита олмайди. Галлас 2010 йилда «Тоттенхэм»га йўл олади.

Йосси Бенаюн

«Челси» ва «Арсенал» ўртасида ижара асосидаги битимлар камдан-кам имзоланади. Аммо исроиллик ярим ҳимоячи Бенаюн, 2011 йилда бу нарсага чек қўйганди.

Петр Чех

«Челси»нинг афсонавий дарвозабони 2014 йилда «Арсенал»га йўл олади. Шимолий Лондондаги беш йиллик фаолиятдан кейин у яна «Челси»га қайтди. Айни дамда эса чехиялик посбон клубда маслаҳатчи лавозимида ишлайди.

Виллиан

«Челси»да энг омадли даврларини ўтказган бразилиялик футболчи, етти мавсум давомида ғарбий Лондон қиролига айланади. Аммо Виллианнинг «Арсенал»га кўчиши ўта омадсиз кечди. Ҳужумчи бир мавсум давомида 1 та гол уришга эришди, холос. Шу сабаб ўтган ёзда «Коринтианс»га йўл олди.

Давид Луис

Луис 2011 йилда Лондонга 21,5 миллион фунт эвазига олиб келинади. 2014 йилда эса «ПСЖ»га 50 миллион фунтга сотиб юборилади. Икки йиллик Париж саёҳатидан кейин ҳимоячи яна «Челси»га қайтди ва 3 мавсум давомида жамоага хизмат қилди. 2019 йилда эса Луисга «Арсенал» шартнома таклиф қилади. У тўпчилар билан икки мавсум бирга бўлди. Айни дамда эса Луис ўз ватанида, «Фламенго» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Оливье Жиру

«Арсенал» Жируни 2012 йилда «Монпелье»дан харид қилади. У олти мавсум давомида жамоа учун 105 та гол уришга эришган эди. 2018 йилда эса француз ҳужумчиси «Челси»га ўтади. Ҳозирда унинг макони «Милан» бўлиб турибди. Ҳужумчи бу мавсумда Италия скудеттоси учун курашмоқда.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:17, 21.04.2022.
Ўқилди: 2006 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.