Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Милинкович-Савични умуман кутилмаган клуб сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

“Лацио” ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. 90min хабарига кўра, "Фулхэм" сербиялик футболчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Шу ҳафтада Лондон клуби Премьер-лигага қайтгани маълум бўлди. Жамоанинг энг яхши тўпурари Александр Митрович Сербия терма жамоасидаги шеригини ўз жамоасига ўтишга кўндиришга ҳаракат қилади.

Милинкович-Савичнинг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июньигача мўлжалланган. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.

Серб футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 07:47, 22.04.2022.
Ўқилди: 2220 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.