Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Париж-2024 циклида янгича таэквондо

Баҳо:
+ | -

Ҳар бир Олимпия ўйинлари циклида спорт турларидаги қоидаларга баъзи ўзгартиришлар киритилади. Бу борада Бутунжаҳон таэквондо федерацияси ҳам Париж-2024 даври учун янги қоидаларни татбиқ қилди.

Ҳозирда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси томонидан Республикамиздаги мураббий ва ҳакамлар учун янги қоидалар бўйича семинарлар ўтказилмоқда. Шу пайтгача Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги мутахассислар янги қоидалардан бохабар қилинди. Режа бўйича кейинги семинар Нукус шаҳрида Хоразм вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси вакиллари учун ўтказилиши кўзда тутилган.

Хўш, ўзи бу ўзгаришлар нималардан иборат? Париж-2024 циклидаги таэквондо нимаси билан фарқ қилади? Келинг, бу борада асосий ўзгаришларга тўхталсак.

Аввало, ғолиб “2/3 раунддаги ғалаба” тизими асосида аниқланишига тўхталиш жоиз. Бунда ҳар бир раунд якунида ғолиб эълон қилинади ва кетма-кет икки раундда ғалаба қозонган таэквондочи баҳс тақдирини ўз фойдасига ҳал қилади. Бу эса аввалгидек “олтин очко” учун кечадиган тўртинчи раунд бўлмаслигини англатади.

Бордию икки таэкондочи бир раунддан ғалаба қозонса ва учинчи раундда ҳисоб тенг бўлса, ғолибни аниқлаш учун энг аввал умумий раундлардаги очколар йиғиндисига қаралади. Бу эса ҳар бир бўлимда спортчиларга максимал даражада очко ишлаш кераклигини англатади. Агар бу бўйича ҳам тенглик кузатилса, техник жиҳатдан мураккаброқ зарба ижросига қаралади. Унда ҳам ғолиб аниқланмаса, огоҳлантиришлар сонига эътибор берилади. Мабодо бу бўйича ҳам тенглик кузатилса, ғолибни аниқлаш баҳс рефериларига ҳавола қилинади.

“Янги қоидаларда ўзига яраша мураккабликлар бор. Семинарлар давомида ассоциациямиз бош ҳаками Дмитрий Ким билан мутахассисларимизга барчасини батафсил тушунтирмоқдамиз. Энди халқаро мусобақалар қатори ички чемпионатларда ҳам янги ўзгаришлар бўйича ҳакамлик қилинади. Шу боис маҳаллий мусобақаларимиз даври бошлангунча вилоятлардаги барча мураббий ва ҳакамларимизга ўзгаришларни тушунтиришимиз лозим”, – деди вилоят бўлимлари билан ишлаш мутахассиси Ҳусниддин Ходжамкулов.

Шунингдек, огоҳлантиришлар кўрсатиш, баъзи зарбалар ижросидаги техник ҳаракатлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги вазн тоифаларида ҳам ўзгаришларни учратиш мумкин.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 12:48, 22.04.2022.
Ўқилди: 1533 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.