Кириш Регистрация
21/06 00:00 Испания 1-0 Италия
21/06 05:00 Аргентина 2-0 Канада
21/06 18:00 Словакия 1-2 Украина
21/06 20:00 ОКМК 4-2 Пахтакор
21/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Олимпик
21/06 21:00 Польша 1-3 Австрия
22/06 00:00 Нидерландия - Франция
22/06 05:00 Перу - Чили
22/06 18:00 Грузия - Чехия
22/06 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
22/06 20:00 Динамо - Андижон
22/06 21:00 Туркия - Португалия
23/06 00:00 Бельгия - Руминия
23/06 03:00 Эквадор - Венесуэла
23/06 06:00 Мексика - Ямайка
24/06 00:00 Шотландия - Венгрия
24/06 00:00 Швейцария - Германия

"Сити" чемпионлик сари муҳим қадам ташлади

Баҳо:
+ | -

Бугун Англия Премьер-лигаси 37-тури доирасидан ўрин олган иккинчи учрашув бўлиб тугади. "Ньюкасл" чемпионлик учун даъвогарлардан бири "Манчестер Сити" клубини қабул қилди.

Кеча "Арсенал" ўз майдонида "Норвич Сити" билан 3:3 ўйнаб қўйгач, "Ньюкасл"да ЕЧЛга тўғридан-тўғри йўлланма берувчи 3-ўринга кўтарилиб олиш учун ажойиб имконият пайдо бўлган, бунинг учун "Мачестер Сити"ни ютиш керак эди. "Ньюкасл"нинг ғалабасини "зағизғонлар"дан ҳам кўра "Юнайтед"нинг мухлислар кўпроқ истаган бўлса ажаб эмас.

Бироқ биринчи бўлимда тенг курашлар остида кечган, ҳаттоки бўлим якунланиши арафасида кўплаб чиройли вазиятларни мезбонлар яратганига қарамасдан, тажриба ўз сўзини айтди.

Мана, қатор учрашувларки, "Сити"нинг италиялик бош мураббийи футболчи алмаштириш эвазига ўйинда туб бурилиш ясаб, керакли натижаларни қўлга киритмоқда. Самир Насрий ўрнига Найжел де Йонг таянч ярим ҳимоясига туширилгач, ивуаурлик яримҳимоячи Яя Туре "эркин рассом"га айланди. Айнан унинг индивидуал ҳаракатлари эвазига учрашувда ҳисоб очилди.

Жеко Тевес ўрнига майдонга туширилиб бўлган пайтда "шаҳарликлар" ўткир қарши ҳужум уюштиришди. Чап қанотдан ёриб кирган де Йонг тўпни Агуэрога оширди, Серхио эса "эркин рассом"ни зарбавий позицияга чиқарди: Яя мезбонлар дарвозаси рўпарасидан 18 метр масофадан туриб, Крул дарвозасининг ўнг "олтилиги"га қарата тўпни айлантирган эди — 1:0!

Ҳисоб очилгач, мезбонларда тушкун кайфият билина бошлади. Нима қилиб бўлса-да ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан олдинга ташланишди. Бироқ ҳимояда тўпни эгаллаган "шаҳарлик"лар тезкор қарши ҳужум уюштириб, ҳисобнинг ошишига олиб келдилар. Агуэро майдон маркази яқинида тўпни қабул қилиб олгач, чап қанот бўйлаб "рейд" уюштирди ва ўнгда очилаётган Клишини тўп билан таъминлади. Бу вақтда Яя Туре Крул рўпарасига қулайроқ жойлашиб қолган эди. Буёғи техниканинг иши ва ҳисоб 2:0!

37-тур диоасида "Манчестер Юнайтед" "Олд Траффорд"да Тошкент вақти вақти билан 20:00 да "Суонси Сити"га қарши майдонга чиқади. "Қизил иблислар"нинг имкон қадар жуда йирик ҳисобдаги ғалабасигина унинг чемпионлик учун имкониятлари сақланиб қолишига сабаб бўлиши мумкин. Акс ҳолда... Чунки ҳеч ким 38-турда "Сити" "КПР"га қарши "Этиҳад стэдиум"да очко йўқотишига ишонмайди.

АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР ЛИГАСИ. 37-ТУР

НЬЮКАСЛ – МАНЧЕСТЕР СИТИ 0:2 (0:0)
Голлар: Яя Туре (70, 89).
Ньюкасл: Крул, Перч (Фергюсон, 74), Уильямсон, Колоччини, Сантон, Кабай, Тиоте (Р. Тэйлор, 82), Бен Арфа (Амеоби, 74), Гутьеррес, Д.Ба, Сиссе.
Манчестер Сити: Жо Ҳарт, Сабалета, Компани, Лескотт, Клиши, Яя Туре, Бэрри, Сильва (Ричардс, 86), Насри (Н. де Йонг, 62), Агуэро, Тевес (Жеко, 70).
Огоҳлантиришлар: Бен Арфа (26), Бэрри (30), Тиоте (32), Перч (36), Яя Туре (38), Сабалета (79), Фергюсон (80).
Бош ҳакам: Ҳовард Уэбб
Ньюкасл. Спортс Директ Арена. 52.389 томошабин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:24, 06.05.2012.
Ўқилди: 5687 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.