Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

"Милан" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

RMC Sport хабарига кўра, "Милан" "Лион" ярим ҳимоячиси Максенс Какере атрофидагилар билан алоқага чиқди.

Манбага кўра, Италия клуби ёзда 22 ёшли франциялик футболчини сотиб олмоқчи. Яқин бир неча ҳафта ичида "Милан" вакиллари "Лион" билан учрашиб, футболчининг келажагини муҳокама қилиш ва трансфер борасида келишиб олмоқчи.

Маълумот ўрнида, Какеренинг француз клуби билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига этади. "Лион" аллақачон футболчига маошини 4 баробар ошириш билан шартномани узайтиришни таклиф қилган.

Қайд этилишича, Какере Чемпионлар лигасида ўйнаш истаги туфайли "Милан"га ўтишга рози бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда марказий ярим ҳимоячи “Лион” таркибида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали уни 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:22, 22.04.2022.
Ўқилди: 1082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик