Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида (+90,7 кг) ҳаракат қилиб келаётган Баҳодир Жалолов (10-0, 10 КО) Нью-Йоркдаги жанг кечасида рингга чиқади.

Showtime томонидан ўтказиладиган 10 июнь кунги оқшомда ўзбекистонлик боксчига бельгиялик Жек Муловайи (11-2-1, 7 КО) рақиблик қилади. 8 раундга мўлжалланган жанг бокс оқшомининг марказий жанги бўлиши кутилмоқда.

Жангга чипталар 22 апрелдан бошлаб сотувга чиққан. Чипталар нархи 39 доллардан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Жалолов сўнгги марта 18 март куни Дубайда Камил Соколовскига қарши рингга чиқиб, уни 5-раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Унгача эса декабрь ойида колумбиялик Хулио Цезарь Калименони биринчи раунддаёқ нокаут билан ғалаба қозонганди. Шунингдек, 2021 йилнинг апрель ойида латвиялик Кристапс Зуитсни нокаут эвазига таслим этган.

Жек Муловайи сўнгги жангини 16 апрель куни грузиялик Гиорги Тамазашвилига қарши ўтказиб, ғалаба қозонган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:43, 22.04.2022.
Ўқилди: 4376 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.