Дидье Дрогба «Челси»нинг мураккаб вазияти ҳақида фикр билдирди.
“Клуб Украинадаги вазият туфайли санкциялардан азият чекаётганини кўриш жуда ачинарли. Менимча, футболнинг бунга алоқаси йўқ. Клубнинг тўлиқ қувват билан ишлашига йўл қўймаслик катта хато.
«Челси» каби клубни санкция қилганингизда, Роман Абрамовични жаноб Владимир Путин билан муносабатлари учун жазолашни хоҳлашингиз мумкин. Аммо менимча, сиз Англия ва Европалик одамларга, ходимларга зарар етказасиз.
Сиз клубни кўп йиллар давомида кузатиб келаётган, унга ҳаёт бахш этган мухлисларга нисбатан жазо чораларини қўллайсиз. Ўйлайманки, «Челси» сўнгги 15 йил давомида қурилган мерос туфайли дунёнинг энг йирик клубларидан бири бўлиб қолишда давом этади.
Охирги 15 йил жуда муваффақиятли ўтди - буни ҳеч ким тортиб ололмайди”, - деди Лондон клуби собиқ ҳужумчиси.