Бугун А сериянинг 34-тури доирасидаги ўйинда «Венеция» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилмоқда ва ҳозирча 0:2 ҳисобида мағлуб бўлмоқда (60-дақиқа).
«Аталанта»нинг бу ўйиндаги иккинчи голига ҳужумчи Дуван Сапата муаллифлик қилди. 31 ёшли колумбиялик учун бу гол А сериянинг жорий мавсумидаги 10-голи бўлди.
Opta маълумотларига кўра, Сапата А сериянинг сўнгги олти мавсумида камида 10 та гол урган иккинчи футболчига айланди. Жумладан, аввалроқ «Лацио» ҳужумчиси Чиро Иммобиле ҳам ушбу натижани амалга оширганди.