«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Германия чемпионлиги ҳақида фикр билдирди.
Бугун мюнхенликлар Бундеслиганинг 31-тури доирасида Дортмунднинг «Боруссия» клубини мағлуб этиб (3:1) муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.
«Биз яхши ўйин ўтказдик ва чемпионликка лойиқ эдик. Мен жуда хурсандман. Агар бугун ғалаба қозонмаганимизда кераксиз юкни ўз зиммамизга олган бўлардик. Биз барча саволларни олиб ташламоқчи эдик.
Мавсум унчалик осон бўлмади, шунинг учун чемпионлик тожини қўлга киритганимиздан хурсандман», - деди «Бавария» бош мураббийи.