Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Превью. “Навбаҳор” - “Сўғдиёна”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини қабул  қилади.

Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатларининг  Cуперлига (олий лига)сида ўзаро 52 марта учрашишган. Ушбу ўйинларнинг 25 тасида “Навбаҳор”  ғалаба қозонган бўлса, “Сўғдиёна” 20 та баҳсда зафар қучган, 7 та ўйинда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 88-60, “Навбаҳор”фойдасига.

Наманганликлар ўзаро ўйинларда 82 очкони қўлга киритишган бўлса, жиззахликлар ҳисобида 67 очко мавжуд. 

“Навбаҳор” – “Сўғдиёна” клублари ўртасидаги ўзаро учрашувлардаги энг йирик ҳисоб 1996 йили қайд этилган. Ўша йили “лочинлар” Наманганда жиззахликлар дарвозасига 7 та жавобсиз тўп киритишганди.

Сермаҳсуллик борасида эса 2000 ва 2014 йиллардаги учрашувлар тарихда қолган.

Эътиборлиси, ўша ўйинларда дарвозаларга тўққизтадан гол урилган.

2000 йили Наманганда бўлиб ўтган учрашувда мезбонлар 6:3 ҳисобида зафар қучишган бўлса, 2014 йили Жиззахда ўтказилган баҳсда “Сўғдиёна” 5:4 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Наманганда бўлиб ўтган учрашувларнинг 21 тасида “лочинлар” зафар қучишган бўлса, 1 та ўйинда жиззахликлар ғалаба қозонишган, 4 та баҳсда эса жамоалар дурангга имзо чекишган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” ўйини 26 апрель куни Намангандаги “Марказий” стадионида соат 18:15 да старт олади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 02:56, 24.04.2022.
Ўқилди: 1496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.