«Барселона» ҳужумчиси Люк де Йонг Хави клубда бош мураббий лавозимини эгаллаганидан кейин унинг жамоадаги мавқеи қандай ўзгарганини айтди.
«Мен мавсумни «Барселона»да якунлашни хоҳлардим. Тўғри, кўчиб ўтган пайтимда жамоа ўйинига қўшадиган ҳиссам қандай бўлишини ҳеч ким тасаввур қилмаган. Мен қолишга ва курашни давом эттиришга қарор қилдим. Мен бу ҳақда Хави билан гаплашдим. У билан барча футболчилар нолдан бошлашди, шунинг учун мен ўзимни кўрсатиш имкониятига эга бўлдим.
Роналд Куман қўл остида машғулотларда ҳар куни ўзимни кўрсатишим керак эди. Машғулотларда яхши ишламасанг, майдонга тушишга лойиқ эмассан. Куман кетганидан кейин мен учун кўп нарса ўзгармади. Мен ҳам худди шундай қилишим керак. У менинг кимлигимни ва мендан қандай фойдаланишни биларди. Хавига келсак, мен унга бу буюк клубга қандай ёрдам беришимни кўрсатишим кераклигини тушунаман. Мен унга бошиданоқ жамоага узоқ муддат ёрдам бера олишимни исботлашим керак эди.
Менинг келажагим? Мен 100% ростини айтаман: қаерда ўйнашимни ҳали билмайман. Ҳозир ҳам буюк клубда ўйнаяпман», - дея футболчининг сўзларини келтиради Diario Sport.