«Наполи» бош мураббийи Лучано Спалетти А Сериянинг 34-турида «Эмполи»дан учралган мағлубият (3:2) ҳақида фикр билдирди.
«Мен фақат нима бўлганини эътиборга олишим мумкин. Очиғи, ўйиннинг бундай якунланишини тасаввур қилиш қийин эди, аммо бизда керакли интенсивлик ва концентрация етишмади... Биз жуда кўп хатоларга йўл қўйдик, тўпни жуда осон йўқотдик. Масъулият юки мураббийда қолади. Футболда бундай нарсалар бўлиши мумкин ва шундай бўлди», - деди Спаллетти DAZN нашрига.