"Манчестер Сити" ҳужумчиси Габриеэл Жезус ёзда жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
"Ҳозир бу ҳақида ўйлаш вақти эмас. Мендан ҳеч қандай янгилик йўқ, бу - ҳақиқат.
Айни дамда мавсумнинг энг муҳим палласи. Мен завқланишни ва бор эътиборимни жамоага қаратишни истайман", - деди бразилиялик футболчи.
Аввалроқ Жезусга "Арсенал" ва "Барселона"дан таклиф тушаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.