«Милан» ёзда «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Риёд Махрезни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Жазоирликнинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди ва сўнгги пайтларда у келаси ёзда клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Le Parisien хабарига кўра, «Милан» кейинги Чемпионлар лигаси олдидан кучайиш ниятида. Ёзда Махрез «Манчестер Сити»ни тарк этишга қарши эмас.
Махрез 2021/22 йилги мавсумда “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.