«Милан»нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда эса клуб спорт директори бўлиб ишлаётган Паоло Малдини мавсум бошланишидан олдин ўзининг жорий мавсумдан кутганлари ҳақида гапирди. Италиялик футболчи дастлаб миланликларнинг чемпионатдаги ғалабасига ишонганини таъкидлади.
“Рақамлар ўз-ўзидан гапиради. Бу даражада қолиш учун биз ҳозир бераётган куч ва фидойиликни сақлаб қолишимиз керак. Биз ўзимизга ишонганимиз учун шу ердамиз. Аввалига «Милан» скудеттони ютиши мумкинлигига ишонгандим», - дея Малдинининг сўзларидан иқтибос келтиради La Gazzetta dello Sport.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда «Милан» Италия чемпионатида «Интер»дан икки очкога ортда қолиб, пешқадамлик қилмоқда. Симоне Индзаги шогирдларида битта захира ўйин бор.