Ҳеч қандай муболаға йўқки, «Реал» Чемпионлар лигаси ва еврокубоклардаги энг номдор ва энг муваффақият қозонган клуб ҳисобланади.
Мадрид жамоаси — 13 марта кубокни қўлга киритган ягона клуб. Эртага ҳам Анчелотти шогирдлари Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги набатдаги учрашувини ўтказади. «Қироллик клуби» финал йўлланмаси учун «Манчестер Сити»га қарши кураш олиб боради.
Шу сабаб мусобақа Чемпионлар лигаси деб атала бошлагандан кейин «қаймоқранглилар»нинг турнир ярим финалда қайд этган натижаларига бироз тўхталишга қарор қилдик.
1998 йил
Рақиб: «Боруссия Дортмунд»
Якуний натижа: финал йўлланмаси
«Реал Мадрид» узоқ вақт давомида Чемпионлар лигасида дебют ўтказа олмади, чунки 90 йилларнинг биринчи ярми клуб учун омадсиз даврлар эди. Турнир Чемпионлар лигаси деб атала бошлаганидан кейин, аниқроғи 1998 йилда Мадрид гранди илк бор Чемпионлар лигаси ярим финалига йўл олишди.
Ушбу босқичда «Реал»нинг рақиби Германиянинг «Боруссия Д» клуби эди. Биринчи ўйинда ёш Фернандо Морьентес ва Кристиан Карамбьонинг голлари Мадрид клуби учун ғалабани таъминлади. Германияда кечган ўйинда эса«Реал» голсиз дуранг ўйнашга муваффақ бўлди ва бу уларга финалга чиқишгаимкон берди.
Якуний учрашувда эса «қаймоқранглилар» «Ювентус» минимал ҳисобда мағлуб бўлди.
2000 йил
Рақиб: «Бавария»
Якуний натижа: финал йўлланмаси
Икки йил ўтиб, «Реал» яна ярим финалга чиқди ва у ерда яна немисларга қарши майдонга тушди, аммо Германиянинг бошқа жамоаси, қудратли«Бавария» эди. «Сантьяго Бернабеу»да «Реал» Аньелканинг голи эвазига тезда ҳисобда олдинга чиқиб олди. Биринчи бўлим сўнггида эса ҳисоб 2:0 кўринишига келди.
Жавоб ўйинида эса «Бавария» ҳам тезда ҳисобни очди, аммо Аньелка «Олимпиастдион»да ҳам гол урди. Иккинчи бўлимда «Бавария» бу баҳсда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди, аммо умумий ҳисобда мағлуб бўлди ва «Реал Мадрид» икки ўйин натижасига кўра финалга йўл олди.
Ҳал қилувчи ўйинда «қироллик клуби»га «Валенсия» қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди, аммо бу баҳс 3:0 ҳисобида якунланди.
2001 йил
Рақиб: «Бавария»
Якуний натижа: мағлубият
«Реал» бир йилдан кейин яна «Бавария» билан ярим финалда дуч келди. Биринчи ўйин яна «Сантьяго Бернабеу»да ўтказилди ва унла мюнхенликлар ғалаба қозонишди. Ягона гол иккинчи бўлим бошида Элбер томонидан киритилди.
Жавоб ўйинида яна ўша Элбер 8-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Жеремис 34-дақиқада жамоасининг 2-голини киритди. Кейинчалик Фигу гол урди, аммо бу «Реал»га унчалик ёрдам бермади. Умумий ҳисоб — 1:3.
2002 йил
Рақиб: «Барселона»
Якуний натижа: финал йўлланмаси
Эҳтимол, «эл-класико» дунёдаги энг машҳур футбол учрашувларидан биридир ва у Чемпионлар лигасининг ярим финалида бўлса, бунданда ажойиб.
20 йил олдин бу жамоалар «Камп Ноу»да тўқнаш келишган. Бу баҳс ҳақиқий жанг, кўплаб қоидабузарликлар ва сариқ карточкалар бой учрашув бўлди. Ўйин «қаймоқранглилар»нинг ғалабаси билан якунланди. Иккинчи бўлим бошида Зидан гол урди, қўшиб берилган иккинчи дақиқада эса Макманаман каталонияликлар дарвозасига иккинчи голни урди.
Иккинчи ўйинда ҳам «Барса» ишончни оқламади. Танаффус олдидан Раул ҳисобни очди, бу эса интригани ўлдиргандек бўлди. Лекин автогол муаллифи бўлган Иван Элгера ўйинни жонлантирди. Аммо бошқа гол бўлмади. Умумий ҳисоб — 3:1.
Финалда «Реал» яққол фаворит бўлса-да,«Байер»га қарши ўйин қийин кечди. Аммо, Зинедин Зиданнинг киритганажойиб голи эса Чемпионлар лигаси финалини безаб берди. Якуний натижа — 2:1. «Реал» фойдасига.
2003 йил
Рақиб: «Ювентус»
Натижа: мағлубият
2003 йилда «Реал» ярим финалда «Ювентус» билан тўқнаш келган. «Бернабеу»да улар Роналдо ва Роберто Карлоснинг голлари эвазига 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди.
Аммо Туринда Мадридда ҳам гол урган Трезеге ҳисобни жуда тез очди ва танаффусгача Дел Пьеро жамоасининг иккинчи голини киритди. Иккинчи бўлим ўрталарида Недвед гол урганида, «Реал»да деярли ҳеч қандай имконият қолмади. Мадридликлар ҳам жавоб қайтара олди, лекин бир марта. Умумий ҳисоб — 3:4.
2011 йил
Рақиб: «Барселона»
Якуний натижа: мағлубият
«Реал Мадрид»нинг Чемпионлар Лигаси ярим финалидаги серияси саккиз йил давомида тўхтатилди ва 2011 йилда улар яна бу босқичга чиқишди. Бу галги рақиб яна «Барселона» эди.
Биринчи ўйин «Бернабеу»да бўлиб ўтди. Кураш ақл бовар қилмайдиган даражада кечди, иккинчи дарвозабон Пинто захирадан четлатилди, иккинчи бўлимда Пепе ҳам қизил карточка кўрди. Натижани эса охирги 15 дақиқада гол урган Мессининг дубли ҳал қилди.
«Камп Ноу»да ҳам «Реал» ўзига келмади. Улар Педронинг голига Марселонинг 1 голи билан жавоб қайтаришди.
2012 йил
Рақиб: «Бавария»
Якуний натижа: мағлубият
Кейинги йили «Реал Мадрид» «Бавария» билан ўйнашга мажбур бўлди. «Қаймоқранглилар» Мюнхенда дуранг натижага эришишга яқин келган эди,аммо якунда Марио Гомес гол уриб жамоасига ғалаба келтирди.
Мадридда Криштиану Роналду тезда «Реал» ушбу босқичда мусобақани тарк этишниистамаслигини исботлаб берди ва 15-дақиқагачаиккита гол урди. Роббен биринчи бўлим ўрталарида иккита ўйин натижасига кўра тенгликни ўрнатди ва маълум бўлишича, бу ҳисоб таблода 120-дақиқагача сақланиб қолди.
Пенальтилар сериясида Роналду, Кака ва Рамос зарбаларини голга айлантира олишмади, бу эса «Бавария»га ғалаба қозониб, финалга чиқиш имконини берди.
2013 йил
Рақиб: «Боруссия Дортмунд»
Якуний натижа: мағлубият
«Реал» кетма-кет учинчи марта ярим финалга чиқди ва яна Германия клубига қарши ўйнади. Уларнинг навбатдаги рақиби «Боруссия Дортмунд» эди. Сафарда кечган ўйинда Чемпионлар лигаси тарихидаги энг машҳур «қотиллик»лардан бири содир бўлди. Роберт Левандовски бир учрашувда мадридликлар дарвозасига тўрт марта гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди (4:1).
«Реал Мадрид»да бундай натижани йўққа чиқаришининг имкони йўқ эди., аммо улар барибир ҳаракат қилишди. Улар жавоб ўйинида икки марта гол уришди, лекин буни учрашувнинг охирида амалга оширишди. Учинчи голга эса вақт етмай қолди.
2014 йил
Рақиб: «Бавария»
Якуний натижа: финал йўлланмаси
Мадрид клуби яна ярим финалда немислар билан ўйнашлари керак эди ва яна «Бавария»га қарши. «Реал Мадрид» кетма-кет учинчи уринишда финалга чиқишга муваффақ бўлди. Ўз майдонида Бенземанинг голи эвазига минимал ҳисобдаги ғалабага эришилди.
Аммо жавоб ўйинида «Реал» биринчи бўлимдаёқ 3 марта гол уриб, масалаларни ҳал қилди. Якунда эса улар тўртинчи голни уришга ҳам муваффақ бўлишди. Умумий ҳисоб — 5:0.
Чемпионлар лигаси финалида шунчаки ақл бовар қилмайдиган натижа содир бўлди. «Атлетико» ғалабага имкон қадар яқин эди, бироқ 90+3-дақиқада Рамос гол уриди. Қўшимча бўлимларда эса «Реал Мадрид» «ярадор ҳайвон»ни аллақачон «ўлдириб» бўлганди.
2015 йил
Рақиб: «Ювентус»
Якуний натижа: мағлубият
«Реал Мадрид»нинг ярим финаллари кетма-кет йиллар давомида тўхтамаяпти. 2015 йилда мадридликлар финалда «Барселона»га қарши ўйнаши мумкин эди, аммо «Ювентус» тўсиғидан ўта олмади.
Роналду иккала ўйинда ҳам гол урди, бироқ унинг голларига Алваро Мората жавоб қайтарди, яна бир голга Карлос Тевес муаллифлик қилди. Туриндаги 1:2 ҳисобидаги мағлубият ва Мадриддаги 1:1 ҳисобидаги дуранг – «Ювентус» финалга чиқди.
2016 йил
Рақиб: «Манчестер Сити»
Якуний натижа: ғалаба
«Шаҳарликлар» орзу қилган кубокга жуда яқинлашишди, аммо «Реал Мадрид» уларнинг йўлига тўсқинлик қилди. Футбол олами бу жамоаларнинг ўйинида жуда кучли қарама-қаршиликни кутишганди, аммо ўйин тақдирини Фернандонинг иккинчи ўйиндаги ягона автоголи белгилаб берди ва шу туфайли «қаймоқранглилар» финалга чиқди.
Ҳал қилувчи баҳсда «Реал» яна «Атлетико» билан тўқнаш келди. Кубок тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Унда «қаймоқранглилар» ғалаба қозонди — 1:1 (пенальтилар бўйича 5:3).
2017 йил
Рақиб: «Атлетико Мадрид»
Якуний натижа: ғалаба.
Мадрид клублари яна Чемпионлар лигаси плей-офф босқичининг ҳал қилувчи босқичларидан бирида тўқнаш келишди. Худди шу қарама-қаршиликда ҳаммаси биринчи ўйинда ҳал бўлди, чунки «Реал Мадрид» Криштиану Роналдунинг хет-трики эвазига «матрасчилар»ни мағлуб этди - 3:0. Жавоб ўйинида «Атлетико» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, аммо бу жуда кам эди.
Турнир финалида «Реал» Туриннинг «Ювентус» жамоаси билан тўқнаш келди ва унда ҳам йирик ҳисобдаги ғалабага эришди – 4:1. Испания клуби Манжукичнинг голига Роналдунинг дубли, Каземиро ва Асенсионинг голлари билан жавоб қайтарди.
2018 йил
Рақиб: «Бавария»
Якуний натижа: ғалаба
Ушбу футбол спектакли 2018 йилда «Реал Мадрид» ва «Бавария» томонидан томошабинларга тақдим этилган. Германияда бўлиб ўтган биринчи ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Мюнхенликлар сафида Киммих гол урди, аммо «Реал» сафида Марсело ва Асенсио жамоасиг ғалаба келтирди.
Жамоаларнинг жавоб ўйини дуранг билан якунланди – 2:2. «Бавария» сафида Киммих ва Хамес Родригес гол уришди, аммо «Реал»Бензема икки голи эвазига жавоб қайтарди.
Финалда «Реал» «Ливерпуль» билан тўқнаш келди. Киевда бўлиб ўтган учрашув кўпчиликнинг хотирасидан жой олди. Унда Кариуснинг хатолари, Бэйлнинг феноменал голлари, мерсисайдликлар учун драма ва фожиа, аммо «Реал Мадрид» кетма-кет учинчи йил Европанинг энг яхши клубига айланди.
2021 йил
Рақиб: «Челси»
Якуний натижа: мағлубият
Мадрид клуби ўтган мавсумда финалга чиқишга яқин қолганди, аммо «Челси» уларнинг йўлида тўсқинлик қилди. Лондон клуби кутилганидан кучлироқ ўйин намойиш этишди ва натижада улар кичик сенсация қилишга муваффақ бўлишди. Дастлабки ўйинда жамоалар дуранг ўйнаган бўлса, жавоб ўйинида «кўклар» «Реал»ни мағлуб этишди – 2:0.
Чемпионлар лигаси финалида «Челси» «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушди. Кубок тақдирини фақат Ҳаверц киритган битта гол ҳал қилди.
Натижа
Ярим финалдаги жами иштироклар: 15 (ҳозирги билан бирга)
Муваффақиятли якунланган ярим финал: 7
Финалдаги ғалабалар: 7 (100%)
«Реал Мадрид» Чемпионлар лигаси ярим финалининг энг тажрибали иштирокчиси ҳисобланади. Мусобақа номини Чемпионлар лигасига ўзгартирганидан бери улар мусобақанинг деярли ярмида ушбу босқичга етиб келишди.
Қолаверса, кўплаб ярим финаллар орасида «қаймоқранглилар» 1/2да ҳозирги рақиби - «Манчестер Сити»га қарши ўйнаш бўйича ижобий натижага эга.