Антонио Конте ПСЖ вакиллари билан музокара ўтказмади.
Олдинроқ италиялик мутахассис парижликлар клубини бошқармоқчи ва 2 йиллик шартнома имзоламоқчи экани хабар қилинганди.
Бироқ Goal нашрининг ёзишича, «Тоттенхэм» бош мураббийи бор эътиборини АПЛнинг кучли тўртлигига киришга қаратган ва мавсум охиригача клуб вакиллари билан келажагини муҳокама қилмайди.