Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Улуғбек Бақоев: «Футболда натижа бўлиши учун боримизни берамиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев фикрларини билдириб ўтди.

— «Навбаҳор»нинг олдига қўйган мақсади, таркибдаги футболчиларнинг номлари барчага маълум. Улар шунга яраша ҳар ўйинда борларини беришади. Биринчи ўринда икки жамоага ҳам ўйин учун раҳмат айтаман. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, гол урдик. Жавоб голи узоқ куттирмади. Иккинчи бўлимда мезбонлар кўпроқ ҳужум қилиши кутилганди. Чунки уйда ўйнамоқда. Режамиз қарши ҳужумда ўйнаш эди. Умуман олганда, икки жамоада ҳам ҳеч нарса ўхшамади. Балки дуранг бугунги ўйин учун адолатдан бўларди. Сўнгги дақиқада футболчимиз гол уриб, ғалаба келтирди. «Навбаҳор»га кейинги ўйинларда омад тилайман.

— «Сўғдиёна» яқинда халқаро майдонда иштирок этади. Жамоа натижага асосланган ўйин ташкил қилади. Бу ҳақида фикрингиз қандай?
— Бугун майдонда кураш бўлди. Мураббийнинг вазифаси ҳар бир ўйинда натижа кўрсатиш. Жамоа натижа учун ўйнайди. Биз иккинчи рақам остида ўйнадик. Чунки «Навбаҳор» кучли жамоа. Топ-футболчиларга эга. Халқаро майдонда Жиззах эмас, бутун Ўзбекистон номидан қатнашамиз. Агарда «Навбаҳор» ҳам ОЧЛ ёки ОФК кубогига чиқса, биз ҳам мухлислик қиламиз. Бу ерда битта жамоа эмас, бутун юрт шаъни турибди. Ўйин тугайди. Дўстона муносабатлар йўқолмаслиги керак. Футболда натижа бўлиши учун боримизни берамиз.

Олдимизга босқичма-босқич ривожланишни мақсад қўйганмиз. Максимал натижа учун ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида самарасини кўрамиз. Агарда ўйин дуранг билан тугаганда бунга рози бўлар эдик. Чунки сафарда ўйнаяпмиз. Менинг шахсий фикрим шундай.

— Мураббий сифатида «Навбаҳор»нинг кучсиз чизиқлари ҳақида нима дея оласиз?
— Тенг ва курашларга бой ўйин бўлди. Кучсиз чизиқлар ҳақида гапирмайман. Ўз вақтида «Навбаҳор»да ўйнаганман, фаолиятимни Наманганда якунлаганман. Шу боис ёмон фикр билдирмаган бўлардим.

Манба: https://t.me/fcsogdianajizzak
Киритилди: 00:42, 27.04.2022.
Ўқилди: 1419 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.