"Арсенал" афсоналаридан бири Рэй Парлор жамоага маслаҳат берди. У шундай дейди:
"Ҳеч қайси клуб бир футболчи учун бошқа жамоалар билан рақобатлашишни истамайди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, агарда Айван Тони сотувга қўйилса, нечта жамоа унга даъвогарлик қилади? Шу сабаб, мен уни "Арсенал"да кўришни истаган бўлардим. Клуб уни ҳозирдан жамоага олиб келиш ишларини бошлаши керак".
Тони ўтган мавсумни Чемпионшипда 31 та гол билан якунлаган.